Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода маст эркак ИИБ ходимини тракторда “саёҳат” қилдирди — видео

Аниқланишича, эркак маст ҳолда бир аёлга тегажоғлик қилган ва тракторни бошқариб кетган. ИИБ ходими уни тўхтатмоқчи бўлганида эркак талабни бажармай, қонунни бузган.

286views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИО ходими трактор ҳайдовчисини тўхтатиш учун кабинага чиқиш зинасига туриб олгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолатга изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 10:09 ларда Жондор тумани “Болун” қишлоғида яшовчи К.Г. исмли аёл "102" рақамига қўнғироқ қилиб, нотаниш фуқаро унга тегажоғлик қилаётганлиги тўғрисида хабар берган. Ушбу хабарнома асосида Бухор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори воқеа жойига зудлик билан етиб борганида, мурожаат қилган аёл ва тегажоғлик қилган фуқаро ҳали ҳам ўша ерда бўлган.
Аёлга тегажоғлик қилган ушбу фуқаронинг шахсига ойдинлик киритиш чоралари кўрилган. У Бухоро тумани “Подшоҳи” маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган М.Р. эканлиги аниқланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилинганда, у ўзининг ТТZ-100 русумли тракторини ходимнинг огоҳлантиришига қарамасдан бошқариб кетмоқчи бўлган.
Ходим унинг маст ҳолда тракторни бошқариши йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавф туғдириши мумкинлигини айтган ва унинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик мақсадида тракторнинг кабинага чиқиш зинасига туриб олиб, ўзининг қонуний талабларини қўйган. Аммо, М.Р. ходимнинг қонуний талабини бажармасдан тракторда ҳаракатланиб кетган.
Ушбу фуқаро бошқарувидаги трактор тўхтатилиб, ёрдамга чақирилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан текширув ўтказилганда трактор ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичган мастлик ҳолатида эканлиги ўз тасдиғини топган ва унга нисбатан МЖтКнинг 131-моддаси (транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, трактор вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда М.Р.нинг ҳаракатларида МЖтКнинг 194-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу фуқаро билан ИИО ходими ўртасида бўлиб ўтган ҳолат вақтида ходим хизмат кийимида, ҳушёр ҳолатда, белгиланган тартибда ўз хизмат вазифаларини олиб борган. Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган”, - дейилади хабарда.
286views0replies
0

Комментарии