Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда фуқаронинг қўлини кишанлаб, калтаклаган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Маст ҳолатда бўлган жабрланувчини тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган.

255views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Сурхондарёда ИИБ ходими шифохонада фуқарони калтаклагани ва ходимнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қилган эдик.
Таъкидланишича, эркак маст ҳолда бўлиб, фуқароларнинг тинчлигини бузгани сабаб шифохонага олиб келинган. Аммо, у Тиббиёт бирлашмасида ҳам даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан, қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган. Сўнгра маст фуқарони тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган.
Сурхондарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.
Унга кўра, жорий йилнинг 19 май куни ЖКнинг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган,- дейилади хабарда.
255views0replies
0

Комментарии