Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёдаги шифохонада фуқаро қўли кишанланиб, ИИБ ходими томонидан калтакланди — видео

Маълум бўлишича, калтакланган эркак маст ҳолда фуқароларнинг тинчлигини бузгани сабаб шифохонага олиб келинган.

1074views2replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ИИБ ходими қўли кишанланган фуқарони қийнаб, уни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Хабарда ҳолат шифохонада содир бўлгани айтилади. Сурхондарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 6 майдан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:10 ларда Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида яшовчи С.С. исмли аёл туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, яшаш уйига нотаниш шахс келиб кўп марта эшигини тепиб жанжал қилаётганлиги ҳақида мурожаат қилган.
Шу куни тунги хизматга жалб қилинган Музработ тумани ИИБ ходими М.А. чақирилган манзилга борганда фуқаро У.П. кучли алкоголь мастлик ҳолатида бўлган. ИИБ ходими фуқарони қонуний талабни бажармагани учун Музработ тумани Тиббиёт марказида ташкил этилган Алкоголь мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб борган. Аммо, у Тиббиёт бирлашмасида ҳам даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан, қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган.
“Шундан сўнг, У.П.ни тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.
1074views2replies
0

Комментарии