Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қиймати $25 млрд.дан зиёд бўлган келишувлар имзоланди

Келишувга асосан, энергетика, кимё, автомобилсозлик, электротехника каби лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

189views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди. Кўргазма доирасида Сиань шаҳри ҳамда Сирдарё, Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги телекўприк орқали янги қўшма лойиҳаларни тантанали ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳани - автомобиль ва электромобиллар, қурилиш материаллари, металлдан кенг турдаги маҳсулотлар, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди.
Шунингдек, ташриф доирасида қўшма ишбилармонлик тадбирлари ҳам муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Жумладан, энергетика, кимё, металлургия, геология, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 25 миллиард доллардан зиёд бўлган янги юқори технологик саноат, савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
189views0replies
0

Комментарии