Ижтимоий тармоқларда Навоийдаги мактаблардан бирида жанжал бўлганлиги акс этган видео тарқалган.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 15 май куни соат 15:00да "Лангар" МФЙда яшовчи фуқаро М.А. 58-сонли мактаб биносига қўлида бўлган ошхона пичоғи билан келиб бақир-чақир қилган.
Аниқланишича, ота қизи А.С.ни 6 апрель куни дарсдан чиқиб келиб, яшаш хонадонида дори ичганлиги ҳолатида директорни айблаган. Оқибатда мактаб директори Т.С. билан жанжаллашган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Хатирчи туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.