Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида "Ўртачирчиқтумангаз" газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси $8 минг пора билан ушланди

У АГТКШда белгиланган меъёрдан ортиқ компрессор жиҳозлари ўрнатилганлиги учун МЧЖга жарима расмийлаштирмасликни ваъда қилган.

84views0replies
1

ДХХ

Тошкент вилояти "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиалининг "Ўртачирчиқтумангаз" газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси М.О. маҳаллий МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида белгиланган меъёрдан ортиқ компрессор жиҳозлари ўрнатилганлиги учун жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати хабар берди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур пул маблағини "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиалининг етакчи муҳандиси Б.М. кўрсатмасига асосан олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
84views0replies
1

Комментарии