• 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
7 октября 2021

Индонезия ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

Халқаро номи Zifivax бўлган ZF-UZ-VAC2001 81,71% самара кўрсатган.

1325
0
t.me/vaksinauzb

Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги (BPOM) Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда BPOM раҳбари Пенни К. Лукито маълум қилди.

Маълум қилинишича, халқаро номи Zifivax бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг I, II ва III фаза тадқиқотлари унинг ножўя таъсирлари камлигини кўрсатган ҳамда вакцинанинг 3-дозасидан кейин 7 кун ўтгач самараси 81,71 фоизни ташкил этган.

Вакцинанинг III фаза синовларида жами 4 минг нафар кўнгилли иштирок этган.

1325
0