Поиск
RUUZ

Общество

Миллий гвардия ходимларига планшет орқали баённома расмийлаштириш ваколати берилди

Эндиликда Миллий гвардиянинг айрим ваколати Ички ишлар бошқармалари ҳуқуқи билан тенглаштирилмоқда.

406views0replies
0

Аввалроқ, Президент "МЖтКга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, Миллий гвардиянинг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда бугун, АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Миллий гвардия Марказий девони бошқарма бошлиғи Зафар Алимов маълум қилди.
Таъкидланишича, белгиланган вазифаларни бажаришда кўп ҳолларда жамоат тартибини бузган шахсларга чора кўриш зарурати пайдо бўлган. Ўша пайтда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари баённома тузиш ҳуқуқига эга бўлмаганлиги сабабли ҳуқуқбузар ва бошқа шахсларга чора кўриш учун Ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Бу эса ортиқча қоғозбозликка олиб келган ва фуқароларга бироз ноқулайлик туғдирган.
Жорий йилнинг 12 май кунидан Миллий гвардияга МЖтКнинг яна 16 та моддаси (183, 184 прим 2 , 184 прим 3, 185, 185-банд, 185-банд, 3-идрок, 186, 187, 188, 188 прим 1, 188 2, 188 3, 189, 189 эслатма 1, 191, 192) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ваколати берилган.
Айни пайтда фуқароларни Ички ишлар бўлимига ёки маҳалла фуқаролар йиғини (маҳалла маъмурий биноси/қишлоқ фуқаролар йиғини)га олиб бориш заруратини минималлаштириш мақсадида жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлашга жалб этилган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари планшетлар билан таъминланди. Энди ҳарбий хизматчилар томонидан жойнинг ўзида шахсни аниқлаш ва электрон шаклда баённома тузиш тартиби амалга оширилади ҳамда мазкур баённома судга ёки Миллий гвардия мансабдор шахсларига юборилади.
"Бу ерда гап Ички ишлар органларидан Миллий гвардия органларига ваколатларнинг ўтказилганлиги ҳақида бормаяпди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрсатилган моддаларга кўра, Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия органлари ишларни кўриб чиқишда тенг ҳуқуқлидир",- дейди Зафар Алимов.
406views0replies
0

Комментарии