Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш мақсадида Nexia машинаси тагига кириб олди

Аниқланишича, у шу орқали ЙПХ ходимларига "шантаж" қилмоқчи бўлиб, машина остидан уларни видеога олган.

238views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи автомобиль тагига кириб олганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видео эса гўёки ЙПХ ходимлари фуқарога куч ишлатаётгандек талқин қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 14 май куни соат 18.30 атрофида Наманган шаҳар Ислом Каримов кўчасидан ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермай ҳаракатланган. Ҳатто ЙПХ инспекторининг қонуний тўхташ ишорасига ҳам бўйсунмай яна ҳаракатни давом эттирган.
Шундан сўнг, транспорт воситасига мажбурий тўхтатиш чораси қўлланилган. Натижада ҳайдовчига нисбатан ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи эса жавобгарликдан қочиш ҳамда ЙПХ ва ППХ ходимларига нисбатан омма олдида салбий фикрлар уйғотиш мақсадида йўл бўйида турган Nexia русумли транспорт воситасининг тагига ётиб олган. Сўнгра инспекторларни тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Қайд этилишича, ходимлар томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг ҳайдовчи соғ-саломат автомашина тагидан чиқариб олинган.
238views0replies
0

Комментарии