Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда ИИБ бошлиғи сохта обрў орттириш мақсадида прокурор билан жанжаллашди—видео

Аввалроқ, уларнинг телефондаги суҳбати акс этган видео тарқалиб, шаҳар прокурорининг фуқаро манфаатларига зид ҳаракати таъкидланган эди.

436views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурорининг телефондаги сўзлашуви акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
"Сиз прокурор бўлсангиз мен ҳам қонунни яхши биламан. Ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган одамман. Сиз ҳам, мен ҳам президентнинг одами, тушундингизми Алишержон. Менга ўдағайламанг, ўдағайласангиз, шахсий адоват қилсангиз, Чингачгукдек, очиқчасига, битта-битта гаплашамиз", — деган эди у Қарши шаҳри прокурорига.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, фуқаро Б.Хадиев тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига кириш дарвозаси ёнида савдо дўконини қуриб олган бўлиб, савдо дўкони ТТЁ машиналарининг шифохона ҳудудига кириб – чиқишига тўсқинлик қилган. Натижада фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги учун фуқаро бир неча марта огоҳлантирилган. Ҳаттоки маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамасдан, ноқонуний қурилишни бартараф этиш чораларини кўрмаган.
Мазкур ҳолат Қарши шаҳар прокурори томонидан назоратга олинган бўлиб, жорий йилнинг 13 апрель куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги 4-сонли ИИБ бошлиғи А.Жўраев мутасадди идоралар билан биргаликда Б.Хадиевга ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш бўйича кўрсатма бериш учун борган.
Шу вақтда фуқаро Б.Хадиевнинг турмуш ўртоғи масъул ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбурлаш мақсадида савдо дўконини бузмаслигини билдириб, кийимларига бензин сепиб, ўзини-ўзи ёқиш билан қўрқитган.
Таъкидланишича, ИИБ бошлиғи А.Жўраев ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдан бўйин товлаб, фуқарога ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш ҳақидаги далолатномани топшириш чораларини кўрмасдан, сохта обрў орттириш мақсадида шаҳар прокурорининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажариши ҳақидаги талабига нисбатан гўёки прокурор фуқаро манфаатларига зид ҳаракат қилаётганлиги ҳақида асоссиз важлар келтириш орқали эътироз билдирган.
Маълумот ўрнида, фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний бино ихтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Қарши шаҳар бўлими томонидан судга киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг жорий йил 5 майдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгарга ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш ва ер майдонини фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилган,- дейилади хабарда.
436views0replies
0

Комментарии