Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Россиянинг яна учта олий ўқув юрти филиаллари очилади

Мамлакатда Россия Федерациясининг етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини очиш ва ўзбекистонликларнинг Россияда ўқиш квоталари оширилиши кўзда тутилган.

154views0replies
0

Коммерсантъ

Ўзбекистонда Россиянинг учта етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин "Валдай" халқаро мунозара клубининг "Россия ва Марказий Осиё: ўзгарувчан дунё билан ўзаро муносабат" мавзусидаги III Марказий Осиё конференциясида маълум қилди.
Ўзбекистонда қуйидаги олий ўқув юртларининг филиалларини очиш режалаштирилган: Россия давлат гуманитар университети, Москва давлат геодезия ва картография университети ва Шимолий Кавказ федерал университети.
Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияда ўқиш квоталари ҳам кенгайтирилади.
"2023-2024 ўқув йилида биз Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларини ўқитиш квотани сезиларли даражада оширдик – ҳар бири 200 ўрин, Ўзбекистон – 50 ўрин ва Тожикистон – плюс 152 ўрин", — деди Михаил Галузин.
Унга кўра, ҳозирда Россияда Марказий Осиё давлатларидан 185 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда, шундан 68 мингга яқини Россия бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
154views0replies
0

Комментарии