Поиск
RUUZ

Общество

Миллий гвардиянинг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди

Президент "МЖтКга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

259views0replies
0

Аввалроқ, Сенатнинг 40-ялпи мажлисида "МЖтКга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонун кўриб чиқилганлиги ва сенаторлар томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.
"Ҳуқуқий ахборот" telegram каналининг маълум қилишича, мазкур қонун (ЎРҚ-842) жорий йилнинг 12 май куни Президент томонидан имзоланган.
Эндиликда мазкур Қонун билан Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.
Таъкидланишича, ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
259views0replies
0

Комментарии