Поиск
RUUZ

Политика

"Миллий тикланиш" партиясидан президентликка номзод кўрсатилмайди

''Миллий тикланиш" партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

337views0replies
0

2023 йил 13 май куни “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленум қатнашчилари миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати, халқпарварлигини исбот қилган Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келишди.
Пленумда муддатидан илгари Президентлик сайловларида Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини илгари суриш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
337views0replies
0

Комментарии