Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда аёли ва 5 ёшли фарзандини ёқиб юборган йигит умрбодга қамалди

22 ёшли йигит хотинини рашк қилиб, хиёнатда айблаган. Марҳуманинг қиз жинсли ҳомиласи борлиги аниқланган.

460views0replies
0

видеодан кадр

Аввалроқ, Жиззахда йигит хотини ва фарзандини ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан 22 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа 2022 йилнинг 1 ноябрь куни Ғаллаорол тумани "Кўкгумбаз" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М39 Тошкент—Термиз автомобиль йўли ёқасида содир бўлган.
22 ёшли йигит ўзидан етти ёш катта бўлган аёл билан шаръий никоҳда яшаб келган. Дастлаб, ўзи Бухородан Тошкентга қурилишда ишлаш учун келган. Аёли ва фарзанди ҳам пойтахтга келгач, аёлининг ёнида ортиқча пулни кўриб, қолаверса аёлининг ўша вақтда ҳомиладорлиги эркакнинг рашкини келтирган. Оқибатда аёлини хиёнатда айблаган.
Аниқланишича, улар Бухорога йўловчи машинада қайтаётган вақт режа тузган йигит йўлда дам олиш учун тушиб қолиб, юқоридаги қотилликни содир қилган. Аввал хотини ҳамда фарзандини бўғиб ўлдириб, ёқиб юборган. Сўнгра ҳеч нарса бўлмагандек уйига Бухорога қайтиб кетган.
Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, аёлнинг қиз жинсидаги ҳомиласи борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд жараёни ЖИБ Ғаллаорол туман судида кўриб чиқилган. Суд жараёнида аёли ва фарзандини қотилига айланган йигит қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирган.
"Қилган ишимдан пушаймонман. Юртбошимиздан, ота-онамдан кечирим сўрайман", — дейди 22 ёшли судланувчи.
Суд ҳукми билан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б", "в", "о", "р" бандлари ва 134-моддаси билан айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
460views0replies
0

Комментарии