Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 91 ёшли бувисини ўлдирган невара 15 йилга қамалди

Бувисининг кексалиги ва ўрталарида келиб чиққан тортишув набиранинг жаҳлини чиқарган. Оқибатда маст невара бувисининг турли жойларига жароҳат етказган.

249views0replies
0

видеодан кадр

Тошкентда бувисини уриб, ўлдириб қўйган йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Аниқланишича, йигит ўша куни ароқ истеъмол қилиб, маст ҳолатда бувисининг уйига борган. Сўнгра уларнинг ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Иш ҳужжатларида айтилишича, набира аёлни дивандан тушириб, қўл ва оёқлари билан урган. Оқибатда жиддий жароҳатлар сабаб аёл воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолатни невара қуйидагича изоҳлади.
"Ароқ истеъмол қилиб бувимларникига йўл олдим. Бувим доимгидек норозилигини билдириб, ҳақорат қилди. Бу ҳолат ўзи 10 йилдан бери шундай. Бувим кекса бўлганлиги боис анча инжиқ, атрофдагиларга нисбатан норози кайфиятда бўлиб қолган. Доим атайин жанжал чиқаришга уринарди. Ўша куни тортишув сабаб жаҳл отига миндим. Кейин нима бўлганини эслай олмайман. Айтишларича, аввал онамга, кейин 102га телефон қилган эканман. Ўша куни бувимни ўлдириш учун эмас, уй телефонини улаш учун борган эдим. Маст ҳолатда бўлганлигим учун ўзимни бошқара олмаганман. Қилган ишимдан пушаймонман".
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилган.
Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 97- моддаси 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган (Қасддан одам ўлдириш) жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
249views0replies
0

Комментарии