Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши жароҳат олгани аниқланди

Пахтачи туманидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди.

337views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:00 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида, газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 3 та Isuzu русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган.
Ҳодиса шохобчадаги MAN русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни захира сиғимига бўшатиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига ФВВ, ИИБ, ССБ ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
337views0replies
0

Комментарии