• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 8 мая 2023

Қатардаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочи қиз кумуш медални қўлга киритди

Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг ғазнаси яна бир медаль билан бойиди.

164
0
МОҚ

Дзюдо бўйича Доха шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик дзюдочи қиз финал беллашувида япониялик Ута Абега имкониятни бой берди. Бу Келдиёрованинг катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида қўлга киритган илк медали ҳисобланади. Шу билан бирга у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси учун ҳам қимматли рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Дилшодбек Баратов (-60 кг) ҳам терма жамоа ҳисобига кумуш медални тақдим қилган эди.

164
0