Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳри ва вилояти учун алоҳида прописка тизими бекор қилинади

Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

551views0replies
0

UzNews.uz

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонда янги таҳрирдаги Конституцияни амалда рўёбга чиқариш ва қонунчиликнинг унга зид қоидаларини бекор қилиш бўйича бир қатор кечиктириб бўлмайдиган қуйидаги вазифалар ҳам назарда тутилган.
Унга кўра, эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлашга бўлган конституциявий ҳуқуқларни таъминлашга тўсқинлик қилиб келаётган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича қонун ўз кучини йўқотган деб топилди.
Энди фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилади.
551views0replies
0

Комментарии