Поиск
RUUZ

Политика

Адлия вазирлигининг собиқ ходими ҳибсдан озод қилинди

Собиқ ходим аввалроқ, адлия ходимларини коррупцияда айблаганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди.

367views0replies
0

Чапдан ўнгга: Адвокат Абдумалик Абдуллаев, собиқ ходим Ҳусан Равшанов.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшанов ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келганлиги ҳолати аниқланиб, материаллар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилганлигини ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эдик. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берган.
Унга кўра, собиқ ходим жорий йилнинг 3 февраль куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 5 февраль куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Адвокат Абдумалик Абдуллаевнинг маълум қилишича, ЖИБ Яшнобод туман судининг 2023 йил 4 майдаги ажримига асосан, Ҳусан Равшановни қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, 1-сонли тергов ҳибсхонасидан озод этилган.
"Ҳозирда унга, гўёки Facebook'да бегона исм-шариф билан аккаунт очиб, адлия ходимларини коррупцияда айблаш орқали туҳмат қилганликда айблов илгари сурилмоқда.
Маълумот ўрнида, Яшнобод туман судининг судьяси жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқариш вақтида ЖПК 396-моддасига мувофиқ айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси нотўғри танланган, деган тўхтамга келиб эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқарди",- деб ёзади адвокат ўзининг Telegram каналида.

367views0replies
0

Комментарии