Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда она 2 ёшга тўлмаган фарзандини ўлдириб, ўзини осиб қўйди

Аёл фарзандини ва ўзини ўлдиришдан олдин турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб бу ҳақида маълум қилган.

832views0replies
0

Жиззах вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 6 май куни соат 12:40 атрофида Жиззах вилояти Раваллиқ МФЙ Хасанкал қишлоғида яшовчи Ш.Н.нинг хабарига кўра, Раваллиқ МФЙ Хасанкал қишлоғида яшаган келини, уй бекаси бўлган, 1998 йилда туғилган Ш.Х. яшаш уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхона болорига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи борган вақтида, Ш.Х.нинг яшаш уйида фарзанди 2022 йилда туғилган, А.О.нинг қорин соҳасига 2 марта ошхона пичоғи билан санчилган жароҳатлари билан жасади топилган. Суриштирув жараёнида аниқланишича, Ш.Х. фарзанди А.О.ни ўлдириб, сўнг ўзини осиб жонига қасд қилган.
Маълум бўлишича, Ш.Х. шу манзилда яшовчи турмуш ўртоғи 1988 йилда туғилган Ш.Н.га қўнғироқ қилиб, ўзини осиб ўз жонига қасд қилаётганлигини маълум қилган. Ш.Н. шу маҳаллада яшовчи амакиси, Шодиев Норматга қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Ш.Х. яшаш уйида ўзини осаётганлигини маълум қилган. Нормат Шодиев жиянининг яшаш уйига борганида Ш.Х. ҳожатхонада ўзини осиб қўйганлигини кўриб, ИИБга хабар берган. 
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда.
832views0replies
0

Комментарии