Поиск
RUUZ

Реклама

Wendy’s ресторанининг Ўзбекистондаги тўртинчи филиали ўз эшикларини Тарас Шевченко кўчасида очмоқда

Рестораннинг очилишида DJ Sam, бошловчи Соти Камалов, таниқли фокусчи ва иллюзионист Дмитрий Поляков, шунингдек, профессионал аквагример, аниматор ва цирк артистлари бўлади. Ҳар бир меҳмонни коллекцион совғалар ютиб олиш ва «1+1» акциясида иштирок этиш имконияти кутмоқда.

233views0replies
0

Wendy's тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи Тошкентнинг Тарас Шевченко кўчасида ўзининг тўртинчи филиалини очмоқда. Янги Wendy's ресторани американча тезкор тайёрланадиган таомларни қадрлайдиганлар учун севимли жойга айланишни ваъда қилмоқда. Бу ерда таниқли тўртбурчак шаклдаги котлетли бургер ҳамда ҳақиқатда ҳам қайноқ ва қарсилдоқ картошка фрини татиб кўришингиз мумкин бўлади.
Очилиш куни меҳмонлар бошловчи Соти Камалов иштирокида DJ Sam нинг чиқишидан завқланишлари, иллюзионист Дмитрий Поляконинг ҳайратланарли фокуслари ва таниқли «Злотников» рақс гуруҳининг чиқишларини кўришлари, шунингдек, қувноқ аниматорлар, аквагримерлар ва цирк артистлари билан вақтни ёқимли ўтказишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, барча ташриф буюрувчиларни «1+1» махсус акцияси кутмоқда. Акция фақатгина очилиш куни – 8 майда амал қилади. Иккита Wendy’s бургерларини битта Wendy’s бургери нархида харид қилинг. Шошилинг, таклиф чекланган!*
Ҳар бир ташриф буюрувчи Wendy’s коллекцион мерчи ва маҳсулотлар учун совға ваучерларини ютиб олиш имкониятини ҳам қўлга киритади.
8 май куни Wendy’s Shevchenko нинг узоқ кутилган очилиш маросимини ўтказиб юборманг. Очилишга келинг ҳамда дўстларингиз ва оилангиз билан американча бургерлар таъмидан завқланинг.
Тадбир соат 16:00 да бошланади. Кириш бепул.
*«1+1» акцияси фақатгина 8 май куни Т. Шевченко кўчасидаги янги ресторанда амал қилади. Акция етказиб бериш хизматига тақдим этилмайди.
Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 38.
Телефон: +998 95 078 01 11
Барча янгиликлар: @wendys_uzbekistan
Ҳозирда бренд кўзда тутилган режаларни амалга ошириш билан шуғулланмоқда: 2030 йил охирига қадар 650 дан ортиқ иш ўринлари билан 20 дан ортиқ ресторанларни очиш.
The Wendyʼs Company га 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огайо штати, Колумбусда асос солинган. Wendyʼs ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради. Ўзбекистондаги биринчи Wendyʼs ресторани 2019 йилда очилган.
Wendyʼs нинг Марказий Осиёдаги оператори ва франшизаси халқаро Kusto Group холдинги ҳисобланади. Гуруҳ 10 та давлатда 30 дан ортиқ компанияларга эга: Канада, Хитой, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Россия, Сингапур, Туркия, Вьетнам, Украина. Фаолиятнинг асосий йўналишлари – агробизнес, нефть ва газ, кўчмас мулк, қурилиш материаллари ва чакана савдо.
Реклама ҳуқуқи асосида
233views0replies
0

Комментарии