Поиск
RUUZ

Политика

Москвада Путин қароргоҳига дрондан зарба беришга уриниш бўлди — видео

Россия томони буни террорчилик ҳаракати, дея баҳолади. Ижтимоий тармоқда бу Украинанинг иши эканлиги айтилмоқда.

343views0replies
0

Видеодан кадр

3 майга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путиннинг Кремль қароргоҳига дронлар билан зарба беришга уриниш бўлди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбийлар ва махсус хизматларнинг радар жанговар тизимларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида кўрган ҳаракатлари натижасида қурилмалар ишдан чиқарилган. Уларнинг қулаши ва бўлакларнинг Кремль ҳудудига тарқалиши натижасида қурбонлар ва моддий зарар йўқ.
"Биз бу ҳаракатларни режалаштирилган террорчилик ҳаракати ва Ғалаба байрами, 9 май парад арафасида амалга оширилган ва унда хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этиши режалаштирилган террорчилик ҳаракати, деб баҳолаймиз. Ушбу террорчилик ҳаракати натижасида президент жабрланмаган. Унинг иш жадвали ўзгармаган ва у одатдагидек давом этмоқда. Россия томони ўзи хоҳлаган жойда ва қачон жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади", - дейилади хабарда.
343views0replies
0

Комментарии