Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда 3 нафар шахс юзлаб одамларни Green Card ютганлигига ишонтириб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштирди

Улардан бир нафари қамалди. Қолган икки нафари эса қидирувга берилган.

166views0replies
0

Иллюстрация

Жиззах вилояти прокуратурасининг хабар беришича, фуқаро Д.Р., А.Ғ. ва Р.Н.лар жиноий тил бириктирган ҳолда 103 нафар жабрланувчиларни ўзлари тайёрлаган сохта ҳужжатлар асосида Америка Қўшма Штатига бориши учун Green Card лотереясидан ютуқ чиққанлигига ишонтириб, алдаш йўли билан уларнинг жами 2 млрд 597 млн сўм пул маблағларини қўлга киритган.
Жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани судининг тегишли ҳукмига кўра, Д.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Маҳкум Д.Р. жазони ўташига монелик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги сабабли, унга нисбатан ҳукм билан тайинланган жазонинг ижроси 4 ойга кечиктирилган. Жиззах вилояти суди апелляция инстанциясининг тегишли ажримига кўра, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Бундан ташқари, А.Ғ. ва Р.Н. терговдан яширинганлиги сабабли, уларга нисбатан суднинг ажримига кўра, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
166views0replies
0

Комментарии