Поиск
RUUZ

Реклама

FDG ўзининг 6 йиллиги шарафига 20 фоизгача фойда билан амалдаги таклифларга қўшимча чегирма эълон қилди

First Development Group компанияси шу йили баҳорда ўзининг олти йиллигини нишонламоқда. Ушбу кичик вақт давомида компания кўплаб натижаларга эришди ва ўз ютуқларини сизлар билан ўртоқлашишга тайёр.

131views0replies
0

First Development Group компаниясига 2017 йилда асос солинган. Олти йил ичида қуйидагилар амалга оширилди:
– 450 000 квадрат метрдан ортиқ яшаш ва тижорий кўчмас мулк қурилди;
– 14,2 гектардан ортиқ ер ўзлаштирилди;
– 900 дан ортиқ оилалар ўз орзуларини рўёбга чиқариб, қулай ва янги FDG хонадонларида яшамоқда;
– профессионаллар жамоаси ўнлаб кишилардан бир неча юзлаб кишиларгача ўсди;
– компания LEED сертификатига эга бўлди;
– 6 та йирик яшаш ва тижорий кўчмас мулк реализация қилинди.
FDG компаниясини нима ажратиб туради?
Девелопер доимо ривожланади, иқтисодий кўрсаткичларда шиддат билан ўсишни кўрсатмоқда, ҳар куни жараёнларни яхшиламоқда, мамлакат фуқароларига ўз орзуларини амалга ошириш – янги хонадон харид қилиш ёки бизнес очиш қулай бўлиши учун молиявий воситаларни топмоқда, шаҳарнинг ташқи қиёфаси ва инфратузилмасини шакллантирмоқда, ва энг муҳими, биринчи кунданоқ конструктив ва материаллар сифатига катта эътибор қаратган ҳолда, қурилган уйларнинг ишончлилигига жавоб бермоқда.
Компания ўзининг олти йиллиги шарафига янги хонадон харид қилишни хоҳлаган барчага амалдаги чегирма ва таклифларга қўшимча 6 фоиз чегирма совға қилмоқда – умумий фойда 20 фоизгача бўлиши мумкин.
Янги хонадон харид қилиш учун FDG компаниясида қандай молиявий воситалар мавжуд:
– қурилиш босқичида ипотека;
– ЎзР Молия вазирлиги ставкаси бўйича 15 йилгача имтиёзли ипотека;
– барча чегирмаларни қўллаганда 20 фоизгача фойда;
– 20 фоиз бошланғич тўлов билан муддатли тўлов.
Батафсил маълумотни fdg.uz сайти ёки компаниянинг сотув офисларида билиб олинг. Қуйидаги манзилларда жойлашган Parkent Plaza ва Manhattan сотув офисларига ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 га қадар ташриф буюришингиз мумкин: Паркент кўчаси, 180 ҳамда М. Ганди ва Асака кўчаларининг кесишмаси.
Сайт: fdg.uz
Facebook: @FirstDevelopmentGroup
Instagram: @fdg_uz
Telegram: @fdguz
Телефон: +998781505511
Реклама ҳуқуқи асосида
131views0replies
0

Комментарии