Поиск
RUUZ

Спорт

Тошкентда бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди — фото

UzNews.uz мухбири Humo Arena спорт мажмуасида ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этиб, фоторепортаж тайёрлади.

277views0replies
0

UzNews.uz

Кеча, 30 апрель куни Humo Arena спорт мажмуасида Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлев, Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов иштирок этишди.
Маросим расмий қисмида Абдулла Арипов нутқ сўзлаб, меҳмонларни қутлади. Шундан сўнг, Умар Кремлев жаҳон чемпионати муносабати билан бокс оиласига табрик йўллади ва мусобақани расман очиқ деб эълон қилди.
Тадбир давомида боксчилар номидан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов мусобақада ҳалол ва шаффоф рақобат олиб боришга қасамёд қилди. Шундан кейин, маросим байрамона куй-қўшиқлар билан давом этди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 14 майга қадар давом этади. Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 5,2 миллион долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 14 майга қадар давом этади. Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 5,2 миллион долларни ташкил қилади.
277views0replies
0

Комментарии