Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Тошкент вилоятида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +28...+33 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18-23 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +28...+33 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +28...+30 даража бўлади.