Поиск
RUUZ

Криминал

Фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Қўлга олинган шахс бир нечта фуқароларни Жанубий Кореяга бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматларни таклиф қилиб, алдаган.

228views0replies
0

ИИВ

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчини экстрадиция қилиш бўйича процедура амалга оширилди.
Интерполнинг Варшава ва Тошкент Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги фаол саъй-ҳаракатлари натижасида 2022 йилнинг март ойида Польшада Интерполнинг Қизил хабарномасига алоқадор шахс сифатида ҳибсга олинган, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик учун қидирувга берилган жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати.
Қидирувдаги шахс жабрланувчи Жанубий Кореяга ишлаш учун чет элга чиқиш ниятида эканини била туриб, ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатга киришга рухсат олиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилган ва бу ишлар сарф-харажат талаб қилишини билдирган. Шу тарзда, қисқа вақт ичида фирибгар бир неча кишиларни пулга туширди.
Жиноятчи пулларни ўзлаштирган ҳамда ваъдаларини бажармаган ҳолда чет давлатга қочишга муваффақ бўлган, бироқ Ўзбекистон ва Польша давлатлари ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс аниқланиб қўлга олинди.
"Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги сўрови қаноатлантирилгандан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида шу кунларда жиноятчи Ўзбекистонга олиб келинди, уни олдинда адолатли суд кутмоқда", — дейилади хабарда.
228views0replies
0

Комментарии