Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда ЙПХ ходимига эътироз билдириб, жанжаллашган ҳайдовчи қамалди — видео

ЙПХ ходими авария бўлган ҳайдовчини мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида "алкотестер" текширувидан ўтказмоқчи бўлган.

183views0replies
1

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Aхборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 апрель куни соат 17:40да фуқаро Қ.М. Lacetti русумли автомобиль воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб, М-39 автомобиль йўлининг Китоб-Шаҳрисабз йўналишида бошқарувни йўқотган. Оқибатда қарама-қарши томондан келаётган "Ҳамкор" русумли мотоцикл билан йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Шу вақтда ўз хизмат вазифасини бажараётган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори йўл-транспорт ҳодисасини процессуал расмийлаштириш мақсадида ҳайдовчини тўхтатиб, Қ.М.нинг спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқлаш учун "алкотестер" текширувидан ўтказмоқчи бўлган. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан инспекторнинг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.
''Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Қ.М.га нисбатан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда'',- дейилади хабарда.
183views0replies
1

Комментарии