Поиск
RUUZ

Общество

Японияда асли ўзбекистонлик депутат этиб сайланди

Орзугул Бобохўжаева Токионинг 23 туманидан бирига депутат бўлди.

721views0replies
0

Facebook

37 ёшли ўзбекистонлик Орзугул Бобохўжаева Токио (Япония) шаҳридаги Сетагая туман ассамблеясига депутат этиб сайланди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Орзугул Бобохўжаева Япония Конституциявий-демократик партиясидан сайланган. Жорий йилнинг 23 апрель куни сайловнинг якуний босқичи бўлиб ўтган ва унда ўзбекистонлик аёл 6771 овоз тўплаган.
Маълумот ўрнида, Сетагая Токио шаҳрининг 23 та тумани ичида энг аҳолиси зич жойлашган ва иккинчи йирик тумани ҳисобланади.
721views0replies
0

Комментарии