Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг хабарига кўра, Тошкент - Франкфурт - Тошкент йўналишидаги мунтазам рейслар қайта йўлга қўйилди.
Рейслар 4 ва 18 март кунлари жадвалга асосан амалга оширилади:
Тошкент - Франкфурт: учиш соат 06:15да, келиш соат 09:05да
Франкфурт - Тошкент: учиш соат 11:05да, келиш соат 21:20да
Авиачипталарни компания сайти, Uzbekistan airways sales офиси ёки агент офисларида харид қилиш мумкин.
Эконом-классдаги бир томонлама чиптанинг нархи 6,606 млн, бизнес-классдаги чиптанинг нархи эса 19,858 млн сўмдан бошланади.