Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади

Пойтахт ҳокимлиги жамоат транспортидан фойдаланиш, велосипед ва пиёда сайр қилишни тарғиб қилишга қаратилган тадбир ташкил этилаётганини маълум қилди.

550views0replies
0

UzNews.uz

28 апрель куни Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Дунёда "Автомобилсиз кун" тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади. Жаҳон узра оммалашганига эса 23 йил бўлди. Бу тадбирнинг аҳамияти беқиёс — бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтиришдир.
Шу боис ушбу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади", - дейилади хабарда.
550views0replies
0

Комментарии