Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга шилқимлик қилди — видео

Эркак мактабдан қайтаётган қизнинг орқасидан келиб унга ташланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

5558views1replies
1

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда мактабдан қайтаётган қизга ташлангани ҳақида видео тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса кеча, 19 апрель куни Миробод тумани Иноқобот кўчасида содир бўлган. Жабрланувчи қиз тумандаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлган. Айни вақтда эркак шахсига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча аёлларни хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қонун қабул қилинганди
Унга кўра, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бу ҳаракатлар учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилган.
5558views1replies
1

Комментарии