• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 20 апреля 2023

Байрам кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади

Синоптиклар байрам кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

405
0
UzNews.uz

Ўзгидромет Ахборот хизматининг хабар беришича, бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча вилоятларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади. Кейинги ҳафтанинг бошига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари +9...+14 даража, кундуз кунлари +25...+30 даража, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубнинг баъзи жойларида +32...+35 даража бўлади. Шамол ўртача тезлик шарқий йўналишда эсади, фақат шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Тоғларда ҳарорат кечалари +4...+9 даража илиқ, кундуз кунлари +15...+20 даража бўлади.

Бугун ва 21-24-апрель кунлари пойтахтда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол соатига 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10...+13 даража илиқ, кундуз кунлари +18...+20 даражадан +27...+29 даражагача аста-секин кўтарилади.

405
0