Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида 9 қаватли "дом" зилзила талабларига жавоб бермай қурилаётгани аниқланди

Мазкур кўп қаватли уйнинг қуриш жараёнида бир қатор қўпол қоидабузарликлар аниқланган. Ҳозирда бино қурилиши вақтинча тўхтаган.

522views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уй хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, "И.Каримов" МФЙда қурилаётган бу кўп қаватли бино ҳақиқатда талабларга жавоб бермаётгани аниқланган. Хусусан,
— "Зилзилавий ҳудудларда қурилиш" меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган;
— "Зилзилавий ҳудудларда қурилиш" меъёр талаблари бузилган ҳолда монолит-бетон конструкцияларнинг мустаҳкамлиги бўйича лаборатория синовларининг хулосалари олинмаган. Объектда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.
Шунингдек, Хавфсизлик ленталари тортилмай опалубка монтаж ишлари бажарилган, унда лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган.
Юқоридаги ҳолатлар сабаб бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган. Қоидабузарликларни лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талаблари асосида бартараф этилиши юзасидан техник назоратчи ҳамда пудратчи масъулларига тегишли кўрсатмалар берилган.
Пудрат ташкилоти раҳбари МЖтКнинг 99-моддасига асосан жаримага тортилган.
522views0replies
0

Комментарии