Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда автобусга эркак ва аёлларни алоҳида ўтириши кераклиги ҳақида эълон ёпиштирилди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди.

891views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда автобус салонининг ички қисмида аёллар ва эркаклар учун махсус жой ажратилганлигини тарғиб қилувчи эълон акс этган сурат тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат "8-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги сарой рақами 433-бўлган Isuzu русумли автобус йўналишида кузатилган. Тезкор тадбир давомида, ушбу автобус салонидаги эълон билан олиб ташланган.
"Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, жамоат транспортида эълон қилиниши белгиланмаган махсус постерлардан фойдаланмаслик ҳамда иш фаолияти  давомида ҳайдовчи ва чиптачилардан янада ҳушёр ҳолда иш юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.
891views0replies
0

Комментарии