Поиск
RUUZ

Общество

Андижон вилояти ҳокимилиги Абдураҳмонов экани иддао қилинган видеога муносабат билдирди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида беҳаё видео тарқатилганди.

2747views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновлиги иддао қилинган видеога муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган.
Ҳозирда қонунга хилоф бундай маълумотлар тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳокимлик Ўзбекистон Конституциясининг 13-моддасига кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланишини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқда беҳаё видео тарқатилиб, видеода акс этган эркак Шуҳрат Абдураҳмоновлиги айтилди. Бугун Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокимлиги лавозимидан озод қилингани хабарлар чиқди. Шундан сўнг, ҳокимлик мазкур хабарларга раддия берди. 
2747views0replies
0

Комментарии