Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда пенсия ёши ошадими? — Пенсия жамғармаси жавоб берди

Пенсия жамғармаси Жаҳон банкининг пенсия ёшини 65 ёшга кўтариш бўйича тавсияларига муносабат билдирди.

1073views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Жаҳон банки ўзининг ҳисоботида Ўзбекистонга пенсия ёшини 65 ёшга кўтаришни тавсия қилганди. Унда, 2025 йилдан бошлаб пенсия ёшини секин (йилига 3-4 ой) 65 ёшга ошириш таклиф этилган.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ушбу маълумотга изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳозирда бу борада ҳеч қандай таклиф ёки лойиҳа тушмаган. Бу масала кун тартибида эмас. Жамғарма фуқароларни бундан хавотирланмаслиги маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда эркаклар учун пенсия ёши 60 ёшдан, аёллар учун 55 ёшдан бошланади.
1073views0replies
0

Комментарии