• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 апреля 2023

Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда

Бундан аввалроқ, бошқа бир тумандаги мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат ичидан қум ва қизлар тўғноғичи чиққанди.

411
0
t.me/antikorruz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ХТБга қарашли мактабларнинг бирида ўқувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанлиги тўғрисида ўқувчи ота-онасининг мурожаати тарқалди. Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, туман прокуратураси ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

5-умумий ўрта таълим мактабига 2023 йил 13 апрель куни "Tabassum NUKUS" МЧЖ томонидан 267 нафар бошланғич синф ўқувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотлари мактаб ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган. Ҳолат юзасидан экспертиза хулосасини олиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари намунаси Қорақалпоғистон Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.

"Таҳлил натижалари чиққандан сўнг қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан қум ва қизлар тўғноғичи чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.

411
0