Поиск
RUUZ

Реклама

Силикон водийсидаги 500 Global фонд-акселератори Ўзбекистоннинг финтех компанияси – IMAN'га инвестиция киритди (видео)

Ислом молияси тамойиллари асосида иш юритувчи IMAN Invest инвестицион финтех компанияси халқаро фонд ва акселератор 500 Global'дан инвестиция жалб қилди. Келишув АҚШ ҳудудида, Сан-Франциско шаҳрида тузилди.

305views0replies
0

Ислом молияси ҳақида қисқача
Бугунги кунда исломий банкчилик АҚШ, Буюк Британия, Малайзия, Индонезия ва БАА каби мамлакатларда жадал ривожланиб келаётган ва истиқболли йўналиш ҳисобланади. Ислом молияси тамойиллари ислом ҳуқуқи қоидаларига асосланган. Масалан, бу қоидаларда фоиз эвазига қарзга пул бериш ёки депозитлар ҳисобига фоиз ишлаб топиш ман қилинади. Исломий банкчилик - бу товар ва хизматларни ижарага ёки муддатли тўловга тақдим қилиш, шунингдек шерикчилик ва рискларни тақсимлаш асосида фойда топишдир.
Муаммо рақамларда
Бутунжаҳон банки томонидан 2021 йилда тайёрланган Global Findex маълумотларига кўра, дунё бўйича банк хизматларидан фойдаланмаётган (айнан кредитлар ва депозитлар) балоғат ёшидаги аҳолининг ярмидан ортиғи 7 та мамлакатда истиқомат қилади, улардан 5 тасида асосан Ислом динига эътиқод қилинади. Ogilvy & Mather нинг ҳисоботига кўра, бу 1.4 млрд инсон, яъни дунёдаги мусулмонларнинг 71% и, улар бутун дунёдаги банкларнинг бор йўғи 1% и молия маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича исломий тамойилларга мос келганлиги туфайли банк хизматларидан фойдалана олишмайди. Ўсувчи иқтисодиётга эга, 90% дан ортиқ аҳолиси мусулмон ҳисобланган, депозит ва кредит банк маҳсулотларининг татбиқ этилиши 5% ни ташкил қиладиган Ўзбекистон каби мамлакатларда бу муаммо янада долзарб ҳисобланади. Бундан ташқари, кредит тарихига эга бўлмаган (банк хизматларидан умуман фойдаланмаган) шахслар учун бу шуни англатадики, кредитга қодирликни таҳлил қилишнинг анъанавий усулларидан фойдаланувчи анъанавий банклар туфайли уларни молиялаштиришда ҳам муаммолар вужудга келади. Бунинг устига, бизнес секторда, IFC нинг баҳосига кўра, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасининг тўққизта мамлакатида кичик ва ўртача корхоналар 13,2 млрд долларгача миқдорда исломий молиялаштиришга муҳтож.
Ечим
Ушбу муаммони ҳал қилишда юқори эҳтиёжни эътиборга олиб, 2019 йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини AAOIFI халқаро стандартларига мувофиқ ислом молияси тамойиллар асосида амалга ошираётган IMAN инвестицион финтех-компанияси яратилди. IMAN IMAN Invest инвест-тех маҳсулоти ҳамда IMAN Pay финтех-маҳсулотидан ташкил топган. Бошқа сўз билан айтганда, IMAN 2 та мобил илова орқали ишлайди: IMAN Invest, у орқали адолатли шерикчилик тамойиллари асосида омонат қўйиш ва фойда олиш мумкин ва IMAN Pay, у орқали ҳозирги кунда муддатли тўлов асосида товарлар харид қилиш мумкин, яқин келажакда эса шунингдек лизингга машина ёки кўчмас мулк харид қилиш ва инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш мумкин бўлади.
Натижалар
Бугунги кунда инвестор-ҳамкорларнинг сони 25 мингдан ортиқни ташкил этади, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар, уларнинг сони фаол ўсишда давом этмоқда. Масалан, ўтган йилнинг бошига қараганда ушбу кўрсаткич деярли 30 баробар ўсди, бу инвестиция киритишнинг жозибадорлиги ва ишончлилигини кўрсатди. Олинадиган даромад муддатли тўловга савдо қиладиган ҳамкорларнинг фойдаси ҳамда инвестиция лойиҳаларига бевосита боғлиқ, бу ерда, ўз навбатида, бошқа кўрсаткичлар ҳам мавжуд, мисол учун, савдо ҳажми - савдо қанча кўп бўлса, фойда шунча кўп бўлади ва аксинча. Бугун савдо нуқталарининг сони бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича 400 тадан ортиқни ташкил этади ва бу рақамлар ўсишда давом этмоқда.
Компаниянинг расмий саҳифаларида келтирилган молиявий ҳисоботлар таҳлил натижалари ҳамда инвесторларнинг изоҳларига кўра инвесторнинг йиллик ўртача фойдаси 27-31% атрофида ёки ҳар ой 2% ни ташкил қилади. Бу IMAN инвестиция компанияси олган фойдадан ўртача 70% ни ташкил этади. Мурод Назаров, Анвар Ирчаев, Юлдуз Мавлянова каби тадбиркорлар ҳамда Battery Road Digital Holdings, Uzcard Ventures, Tesla Capital, IT-Park Investments каби инвестицион фондлар ва яна 8 та халқаро фонд IMAN Invest нинг инвесторлари бўлишди.
Жорий йилнинг март ойида 500 Global компания-акселератор билан яна бир инвестиция келишуви тузилди, келишув АҚШ да Сан-Франциско шаҳрида имзоланди. Суперапп нинг видео-тақдимотини қуйида томоша қилиш мумкин:
500 Global - бу 2010 йилда Дейв Маклюр ҳамда Кристин Цай томонидан асос солинган венчур фонди ва акселератор. Бугунги кунда активлари $2,7 млрд дан зиёд бўлган компания технологиялар, инновациялар ва капитал узоқ муддатли қиймат яратадиган ҳамда иқтисодий ўсишга олиб келадиган бозорларга фаол инвестиция киритмоқда. Умумий миқдорда 500 Global фонди қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 50 дан ортиқ ва қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган 150 та компанияга инвестиция киритган. Улар орасида Canva, Goldbelly, Grab, энди эса IMAN компанияси ҳам бор.
"500 Global каби Tier-1 фонд-акселераторлар ниҳоят МДҲ даги компанияларга инвестиция киритаётганлигидан жуда хурсандман. 500 Global каби инвестицион фонд юқори технологиялар ҳамда венчур инвестициялар оламида сифат эталони ҳисобланади ва ушбу 500 инвестицияси нафақат бизнинг лойиҳамиз, балки минтақамиз ва ислом молиясининг бутун дунё инвесторлар ҳамжамияти учун жозибадорлигини кўрсатади. Бу ҳам мамлакатимиз, ҳам бутун дунёда "Ҳалол" стандартлари бўйича ишлаётган компаниялар учун инвестиция жозибадорлигини ривожлантиришда улкан қадам. Силикон водийси инвесторларининг ишончи мени хурсанд қиляпти. Навбатдаги мақсад - янада йирик фондларни жалб қилиш ва жаҳоннинг энг йирик банкларига бизнинг инфратузилма орқали Ислом банкларини ҳамда молия маҳсулотларини ишга туширишида ёрдам бериш. Фақат тасаввур қилинган, сиз маош оладиган банк ўз банкининг "Ethical" версиясини IMAN (Powered by IMAN) билан бирга очади. Ушбу мақсадга (майлстон) ҳеч бўлмаганда битта банк, дунё етакчиси билан эришиш, истиқболда бизнинг компанияни қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошадиган якка етакчига айлантиради. Бу биз эришишимиз лозим бўлган янги даража. Буларнинг барчаси нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа иқтисодиётига янада катта қизиқиш ортишига олиб келади, бу нафақат венчур фондларнинг, балки ривожланишнинг кечки босқичларида бўлган хусусий ва оммавий фондлар қизиқишини вужудга келтиради. Ҳозирги кунда жамоамиз ёш ва техник тобланган мусулмон аҳолиси бор, мавжуд даромадлари ўсаётган ҳамда электрон тижорат рақамли тўлов тизимларидан фойдаланиш кўпайиб бораётган бошқа ривожланаётган бозорларга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистондан кейин биз АҚШ, Буюк Британия, Покистон бозорларига чиқиш, шунингдек Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Америка мамлакатларини қамраб олишни режалаштиряпмиз. Бугун компания бу мамлакатларда маҳаллий банклар ва финтех-компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда, бу қўшма исломий рақамли маҳсулотларини ишга тушириш имконини беради", - дейди IMAN компаниясининг директори ва асосчиларидан бири Рустам Раҳматов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида IMAN компанияси Ўзбекистонда AAOIFI халқаро стандартлари асосида ислом молияси тамойиллари асосида иш юритувчи венчур фондни ишга туширди. Фонднинг қиймати 1 млн АҚШ долларини ташкил этади. Аризалар қабул қилиш бошланган.
Ҳамкорликдаги материал
305views0replies
0

Комментарии