Поиск
RUUZ

Криминал

Қизларни фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ ушланди

Жиноий гуруҳ қизларни Россиянинг Қозон, БААнинг Дубай шаҳарларига олиб бориб, тазйиқ ва зўравонлик остида мажбуран шаҳвоний эксплуатация қилиб келган.

659views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан аёлларни хорижий валютада баҳолаб, турли мижозларга интим хизматлар кўрсатиш учун шароит яратиб берган ҳамда ёш қизларни Россиянинг Қозон, БААнинг Дубай шаҳарларига олиб бориб тазйиқ ва зўравонлик остида уларни мажбуран шаҳвоний эксплуатация қилиб келган гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 7 март куни тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 3200 АҚШ доллари эвазига Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлилардан бирига мижозлар билан жинсий алоқа қилиш учун қўл остидаги қизлардан 5 нафарини олиб келиб бераётган жиноий гуруҳ тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шу йилнинг 28 март куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида эса кузатувдаги яна бир жиноий гуруҳ икки нафар шахсларни Россиянинг Қозон шаҳрига фоҳишалик қилишлари учун, Фарғона халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтида ушланди.
4 апрель куни Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи икки нафар қизларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубайга юбораётган жиноий гуруҳ тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда юқорида айтиб ўтилган гуруҳлар томонидан шаҳвоний эксплуатация қилиш мақсадида олиб кетилган бошқа қизларнинг шахсини аниқлашга доир тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Аниқланган ҳолатлар бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
659views0replies
0

Комментарии