Поиск
RUUZ

Общество

Ўтган йили олийгоҳ битирувчиларидан 6,5минг нафари ишга жойлашмаган — президент

Эндиликда ёшларни ишга қабул қилиш тизими қайта кўриб чиқилади.

200views0replies
0

president.uz

Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши белгиланмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари иштирокида ёшлар сиёсати юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган,- дейди Мирзиёев.
Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.
Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.
200views0replies
0

Комментарии