Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бир қатор масалаларни муҳокама қилди.

205views0replies
0

Президент Матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатда товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Иннопром" халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
205views0replies
0

Комментарии