Поиск
RUUZ

Общество

ЙПХ инспектори йил бошидан буён 410 млн сўмлик 152 та қоидабузарлик содир этган ҳайдовчини аниқлади

Ҳайдовчи ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмаган давлат рақами билан автомашинани бошқариб қоидабузарликлар содир этган

301views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 31 март куни соат 23:30 атрофида Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида Hyundai Sonata русумли 01 T 234 ZA давлат рақам белгили автомашина ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни кўрсатилишини талаб қилинган. Руль бошқарувидаги ҳайдовчи автомашина унга тегишли эмаслигини айтиб ходимга ҳеч қандай ҳужжат бермаган. Шундан сўнг автомашина белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилганда автомашинани рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқлиги, юқоридаги давлат рақам белгиси эса ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.
Чуст туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган автомашинада содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ўрганилганида, ҳайдовчи жорий йилнинг шу вақтига қадар жами 152 та ҳолатда тезликни меъёридан оширгани ва ушбу қоидабузарликлари ортидан юзага келган жарима суммаси 410 миллион сўм эканлиги аниқланган.
Бироқ давлат рақам белгиси ҳақидаги маълумотлар тизимда мавжуд эмаслиги боис содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқаришнинг имкони бўлмаган.
Ушбу ҳайдовчи ҳеч қаерда қайд этилмаган давлат рақам белгиси билан автомашинани истаган тезликда бошқариб инсонлар ҳаётига хавф солиб келган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Автомашина жарима майдонида сақланмоқда.
301views0replies
0

Комментарии