Поиск
RUUZ

Реклама

Фотосуратларни қадрловчилар учун Honor X7a смартфони

Ҳозирги технологиялар асрида смартфон деярли барча учун тенги йўқ қурилмага айланиб улгурди. Камералар тараққиёти билан смартфонларда суратга олиш ҳар қачонгиданда осонлашди. Ҳаваскор суратчимисиз ёки тажрибали профессионал – фарқи йўқ, ғаройиб фотосуратлар яратиш учун ажойиб қурилма – смартфон бўлса бас.

368views0replies
0

Агар сиз суратлар олишга қизиқсангиз, Honor X7a сиз учун ниҳоятда мақбул гаджет бўлади. Такомиллаштирилган камералар тизими туфайли ушбу телефон ғаройиб фотосуратлар олишнинг кенг имкониятларини тақдим этади.
Камера ҳақида
Honor X7a телефони юқори детализация ва рангларни табиий етказиш функциясига эга 50 мегапикселли камера билан жиҳозланган. Шунингдек, у 5 мегапиксел ўлчамдаги кенг бурчакли ҳамда 2 мегапикселли макрокамерани ўзида мужассам этган. Бу турли ракурслардан суратга олган ҳолда, янада кўпроқ деталлар ва эмоцияларни қамраб олиш имконини беради.
Кичик деталларда гўзаллик
Honor X7a телефони макро режимига ҳам эга бўлиб, у объектга 4 см гача бўлган масофага яқинлашиб, оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган нарсаларни суратга олиш имконини беради. Сиз гул баргларини ёки барг текстурасини тасвирга олишингиздан қатъи назар, макрокамера ниҳоятда аъло даражадаги натижаларни кафолатлайди.
Кўз нурингизга ғамхўрлик
Катта 6,74 дюймли экран кўз учун қулайлик бағишлаган ҳолда, фотосуратлар кўриш, китоблар ўқиш, ўйинлар ўйнаш ёки фильмлар кўриш имконини беради. Дисплейнинг юқори ёрқинлиги ҳамда уни автоматик тарзда қулай созлаш имконияти ҳам унинг афзалликлар сирасига киради. Ижод маҳсулингиз рангларни сифатли етказиш функциясига эга катта экранда акс этса, унга назар солиш янада ёқимли бўлади.
Биз севган селфи
Honor X7a телефонининг кенг бурчакли объективга эга 16 мегапикселли фронтал камераси селфи ва видеоқўнғироқлар учун айни муддао бўлади. Аввалдан ўрнатилган «гўзаллик» режими тери тусини силлиқлаган ва пардоз эффектини қўшган ҳолда суратларни янада яхшилайди.
Хулоса қилиб айтиш керакки, смартфонлар фотография соҳасида инқилобий аҳамиятга эга ва барча даражадаги фотографлар учун муҳим воситага айланди. Honor X7a телефони эса турли-туман ракурслардан юқори сифатли суратлар олишни истаган ва суратларни севадиган инсонлар учун тенги йўқ ҳамроҳга айланади. Камераларнинг илғор тизими ва сунъий интеллект технологиялари ёрдамида сиз ижтимоий тармоқлардаги обуначиларингизни ҳаяжонлантириб қўядиган аъло сифатли фотосуратлар яратишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
368views0replies
0

Комментарии