• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 11 апреля 2023

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида шамол тезлиги 28 м/с.гача кучайиши кутилмоқда

Ўзгидромет кучли чанг-тўзонли шамол бўлишидан огоҳлантирди.

283
0

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +30...+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.

12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. 12-14 апрелда Қорақалпоғистонда, 13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин.

283
0