Поиск
RUUZ

Общество

Ҳар ким ўз "пропискаси"ни исталган жойга ўзгартириши, Ўзбекистондан чиқиб кетиши ёки тўсиқларсиз кириб келиши мумкин — Янги Конституция

Янги таҳрирдаги Конституцияда "прописка" муаммоси ўз ечимини топмоқда. Юридик фанлари доктори янги киритилаётган моддани изоҳлаб берди.

656views0replies
0

UzNews.uz

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 32-моддасида қонуний асосларда Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланмоқда. Юридик фанлар доктори, эксперт Сахипжамал Жолдасова мазкур нормани шарҳлаб берди.
Сахипжамал Жолдасованинг тушунтиришича, мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи амалда фақат Ўзбекистон фуқароларига берилган бўлса, эндиликда бу ҳуқуқдан мамлакат ҳудудида қонуний асосда бўлиб турган ҳар қандай шахсга берилмоқда.
Яшаш жойи ва турар жойини эркин танлаш ҳуқуқининг киритилиши шахсларнинг бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятини яратади. Энг асосийси ушбу норманинг Конституция даражасида белгиланиши келгусида қабул қилинадиган қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда шахснинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекловчи нормаларнинг киритилмаслини кафолатлайди.
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар бир шахсга Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиш кафолатламоқда. Бироқ мазкур кафолат қонунларда назарда тутилган чекловларга татбиқ этилмаслиги белгиланмоқда.
Демак, биринчидан — амалдаги таҳрирда давлат ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон фуқаросига нисбатан кафолат сифатида белгиланган бўлса, эндиликда бу мамлакат ҳудудида қонуний тарзда бўлиб турган ҳар қандай шахсга нисбатан татбиқ этилади. Иккинчидан, қонунларда назарда тутилган чекловлар шахснинг қандайдир бир ҳуқуқбузарлик ёки қилмиш содир этганлиги, қарздорлиги ва шунга ўхшаш ваколатли органларнинг қарорлари билан қонунда белгиланган тартибда уни давлат ҳудудидан чиқариб юбормаслик учун сабаб бўлади.
Шунингдек, мазкур модданинг иккинчи қисмида фуқарога нисбатан ўз давлатига тўсиқларсиз қайтиб келиш ҳуқуқи кафолатланмоқда. Бунинг аҳамияти шундаки, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини давлат ичида ва ташқарисида ҳимоялаши, бошқа давлат ҳудудига чиқариб ёки бериб юбормаслиги мажбуриятининг мантиқий давоми сифатида белгиланмоқда.
656views0replies
0

Комментарии