Поиск
RUUZ

Общество

"Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлмаган лойиҳаларга ҳам алоҳида пул ажратилади

Бунинг учун лойиҳа 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган бўлиши керак. Бу бўйича президент тегишли топшириқ берди.

110views0replies
0

UzNews.uz

"Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади. Бу бўйича президент тегишли топшириқ берди, дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. 
Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.
Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.
Натижада, республикадаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, "Ташаббусли бюджет"нинг 1-мавсуми 7 апрелда тугаганди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Ушбу ғолиб лойиҳаларни амалга ошириш учун эса 1 трлн 571 млрд 963 млн сўм ажратилган
110views0replies
0

Комментарии