Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда бир йигит яхши кўрган қизи билан юрган болани уриб, бурнини синдирди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

345views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида бир нафар бола калтакланганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалган эди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 16:30 да Термиз шаҳри "Алпомиш" маҳалласида жойлашган "Мотамсаро она" ҳайкали ёнида вояга етмаган Х.Э. яхши кўрган қизини вояга етмаган М.Ж. билан бирга юрганини кўриб қолган. Натижада, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан М.Ж.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё вилоят филиалининг дастлабки маълумотномасига кўра, М.Ж. бурун деворларини икки томонлама синиши каби тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10 апрель куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Жиноят ишининг тергови Термиз шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган",- дейилади хабарда.
345views0replies
0

Комментарии