Поиск
RUUZ

Общество

"Коррупцияга қарши курашишда энг кучли восита - қатъий қонунлардир" —Танзила Нарбаева

Порахўрлик учун 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланмоқда. Сенат янги қонунни маъқуллади.

295views0replies
0

UzNews.uz

ЖКдаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди. Сенат раиси Танзила Нарбаева коррупцияга қарши курашиш узлуксиз ва тизимли равишда давом этиши зарурлигини таъкидлади.
Сенат раисининг қайд этишича, бунда энг самарали усул–фаол жамоатчилик назорати бўлса, энг кучли восита–қатъий қонунлардир.
"Шундай экан, ЖКга киритилаётган янгиликлар жуда муҳим. Охирги йилларда коррупция билан боғлиқ минглаб жиноятлар аниқланган. Бундай тоифадаги жиноятлар ўз хусусиятига кўра кўпчиликнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиши ҳаммамизга аён. Яъни биргина коррупциявий жиноят оқибатида ўнлаб, юзлаб, баъзан ундан ҳам кўпроқ инсонлар зарар кўриши мумкин",- дейди Нарбаева.
Мазкур қонунга кўра,
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) ҳамда Ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда) жиноятлари ғаразли ниятларда содир этилган бўлса,  беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш,
пора олганлик (210-модда), пора берганлик (211-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик (212-модда) учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланмоқда.
ЖКнинг саккизинчи бўлими Коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилмоқда ва 16 та моддада назарда тутилган жиноятлар (167-модда учинчи қисми "д" банди, 168-модда тўртинчи қисми "г" банди, 192-9, 192-10-моддалари, 192-11-модда иккинчи қисми "в" банди, 205-модда иккинчи қисми "в" банди, 206-модда иккинчи қисми "в" банди, 208-модда иккинчи қисми, 209-модда иккинчи қисми "в" банди, 210, 211, 212, 213, 214-моддалари ва 301-модда иккинчи қисми "б" банди) шунингдек, 243-моддада назарда тутилган, коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларга нисбатан содир этилган жиноятлар коррупциявий жиноятлар сифатида эътироф этилмоқда.
Шунингдек, порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги, коррупцияга оид оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш қўлланилмаслиги белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.
295views0replies
0

Комментарии