Поиск
RUUZ

Общество

Қўқон педагогика институти ётоқхонасидаги ҳолат ортидан проректор лавозимидан озод этилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги институтнинг бир нечта масъуллари жазолангани ҳақида хабар берди.

274views0replies
0

Видеодан кадр / Milliy TV

Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизлар хонасига камера қўйилгани сабаб хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходимга чора кўрилди. Жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилди.
"Вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди. Ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди. Ҳеч ким инсон эрки ва шахсий ҳаётига дахл қилишга ҳақи йўқ, деб ҳисоблайди", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади.
Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қўқон давлат педагогика институтининг талабалар ётоқхонасида яшовчи қизлар уларнинг хонасига яширин кузатув камераси ўрнатилгани ҳақида шикоят қилиб чиқишганди. Шундан сўнг, текширув ўтказилганда, хонага ҳақиқатда камера ўрнатилгани аниқланди.
Институт ректори ҳолат юзасидан баёнот бериб, бу хона талабаларнинг руҳий ҳолатларини барқарорлаштириш ҳамда ўқиш жараёнидаги стресс ҳолатларини олдини олиш бўйича махсус хона сифатида танлаб олингани аммо қизлар бундан огоҳлантириламаганини маълум қилганди.
274views0replies
0

Комментарии